Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да ўз устунлигини намоён қилмоқда...
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибида Англия Премьер-лигаси, УЕФА Чемпионлар лигаси ва ички кубок мусобақаларида қайд этилаётган натижалардан қатъи назар, ҳар бир учрашувда юқори савияда ўйин кўрсатмоқда.
Европанинг нуфузли спорт нашрлари ўзбек футболчисининг ўсиши ва майдондаги иштирокига эътибор қаратди. Британиянинг машҳур Sky Sports нашри Ҳусановни мақтовга сазовор деб топди. Манба мутахассисларини Абдуқодирнинг Англия лига кубоги финалида “Арсенал”га қарши ўйини ҳам ҳайратга солди.