"Машъал"да ўзгаришлар: Игорь Суров истеъфоси ҳақида хабарлар тарқалди
Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган «Машъал» клуби атрофида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда. Жамоа бош мураббийи Игорь Суров лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда журналист Толибжон Қосимов ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.
Ҳозирча мазкур маълумот расман тасдиқланмаган бўлса-да, жамоанинг сўнгги натижалари бундай қарор эҳтимолини кучайтирмоқда. Маълумки, Суров бошчилигида «Машъал» Суперлиганинг дастлабки 4 та турида майдонга тушиб, барчасида мағлубиятга учради.