Александер-Арнолд жамоадошларидан узр сўради
"Реал Мадрид" ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд машғулотга кечикиб келгани учун жамоадошлари ва мураббийлар штабидаги ходимлардан узр сўради, деб хабар берди The Athletic. Аввалроқ тарқалган хабарларда айтилишича, Англия терма жамоаси футболчиси шу ҳодиса сабаб "Атлетико"га қарши дербида асосий таркибдан четда қолдирилган.
Хабарда айтилишича, Александер-Арнолд шанба кунги машғулотга тахминан 20 дақиқа кечикиб келган. Шундан сўнг у бош мураббий Алваро Арбелоа, жамоа сардори Дани Карвахал...