Месси 901-голини урди, "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди (видео)
MLS Шарқий конференциясининг 5-турида футбол ишқибозларини бефарқ қолдирмаган яна бир шиддатли ва драматик беллашув бўлиб ўтди. «Интер Майами» жамоаси сафарда «Ню-Йорк Сити» майдонида меҳмон бўлиб, мураккаб кечган учрашувда иродали ғалабани қўлга киритди — 3:2.
Ўйин жуда фаол бошланди. Майамиликлар 3-дақиқадаёқ Луяннинг аниқ зарбаси орқали ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Эрта гол меҳмонларга ишонч бағишлади, аммо майдон эгалари ҳам тезда ўзини қўлга олди.
17-дақиқада Меркау ҳисобни тенглаштириб, ўйинга интрига қайтарди.