Эрлинг Холанд “Сити”дан кейин қайси клубга ўтишни маъқул кўради?
Собиқ футбол раҳбари Кит Уайнеснинг айтишича, Эрлинг Холанд агар қачондир "Манчестер Сити"ни тарк этса, "Реал Мадрид"га ўтиш вариантини кўриб чиқади. Football Инсидер'га берган интервьюсида "Эвертон", "Астон Вилла" ва "Абердин"нинг собиқ бош ижрочи директори, агар трансфер имкони пайдо бўлса, испанияда норвегиялик ҳужумчи учун фақат битта реал манзил борлигини айтди.
Уайнес Эрлинг Холандни "Барселона" билан боғлаётган тахминларни рад этиб, каталониялик клуб бундай трансферни молиялаштиришда қийналишини таъкидлади.