«Барселона» «Райо Валекано» устидан қийин ғалабага эришди (видео)
Испания чемпионати доирасида 29-тур баҳсида пешқадам «Барселона» ўз майдонида «Райо Валекано»ни қабул қилди ва оғир, курашга тўла беллашувда Араухонинг ягона голи эвазига муҳим ғалабага эришди. Дарвозада жамоани қўллаб-қувватлаган Гарсия 4 та ажойиб сэйв амалга ошириб, очколарни қўлга киритишда ҳал қилувчи роль ўйнади.
Каталония клуби бу ғалаба билан очколарини 73 тага етказди ва энди 2-ўриндаги «Реал»ни 7 очко билан ортда қолдирди. «Райо Валекано» эса 32 очко билан 14-поғонада қолди, шу...