Ханс-Дитер Флик диққатини "Райо Вальекано"га қарши ўйинга қаратди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Мадрид дербиси ҳақидаги саволга изоҳ берди ва ўз диққатини жамоанинг ўзига қаратаётганини таъкидлади.
Бугун, яъни якшанба куни Каталония жамоаси ўз майдонида "Райо Вальекано"га қарши баҳс олиб боради. Шунингдек кечқурун Мадридда "Реал Мадрид" ва "Атлетико Мадрид" жамоалари ўртасида дерби ўйини ҳам бўлиб ўтади.
Фликнинг сўзларига кўра, у дербини томоша қиладими ёки йўқми, ҳозир аниқ эмас. “Биз учун асосий мақсад — "Райо Вальекано"ни мағлуб этиш.