"Интер" Андрей Луниннинг трансфер вариантини кўриб чиқмоқда
Хабарда айтилишича, Лунин "Интер" рўйхатидаги бошқа бир қатор номзодларга қараганда умумий ҳисобда арзонроққа тушиши мумкин. Унинг маош талаблари "Ливерпуль"дан Алисон Бекер ва "Астон Вилла"дан Эмилиано Мартинесникидан пастроқ экани айтилмоқда. "Интер" янги асосий таркиб дарвозабони учун бозорни ўрганаётган бир пайтда, ҳар икки дарвозабонга ҳам қизиқиш билдирилгани хабар қилинмоқда.
Лунин жорий мавсумда барча мусобақаларда тўрт марта майдонга тушди ва бир марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.