Ўзбекистон U-17 Марокаш билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон У-17 терма жамоаси иккинчи ўртоқлик учрашувида Марокаш У-17 билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, самарали синовлар сериясига яна бир ижобий натижа қўшди. Биринчи учрашувда айнан шу рақибни 4:3 ҳисобида мағлуб этган ўзбекистонлик ёшлар бу сафар ҳам характер ва ҳужумдаги сифатини намоён этди ҳамда шиддатли баҳсда дуранг билан чекланди.
Учрашув бошидан охиригача муросасиз кечди, ҳар икки жамоа фаол ўйнаб, ҳужумда хавфли вазиятлар яратди. Ўзбекистоннинг голларига Абдурайимов ва Равшанбеков муаллифлик қилди...