"Барселона" — "Ньюкасл" 7:2: киритилган голларни томоша қилинг (видео)
ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичидан ўрин олган жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. "Барселона" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қабул қилди ва йирик 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Каталонияликлар сафида Рафинья (дубль), Роберт Левандовски (дубль), Марк Бернал, Фермин Лопес ва Ламин Ямал гол киритишди. Меҳмонлар таркибида эса Эланга икки гол билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Ханси Флик шогирдлари икки ўйин натижасига кўра умумий 8:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
ЕЧЛ.