Артета жамоасининг "Байер"ни мағлуб этган ўйини ҳақида нималар деди?
Европанинг нуфузли мусобақаси — UEFA Чемпионлар Лигаси доирасида навбатдаги босқичга йўл олган "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета «Байер»га қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа ўйинни жуда фаол ва ишончли бошлаган. Лондонликлар майдоннинг деярли барча ҳудудларида хавфли вазиятлар яратиб, рақибга босим ўтказган. Бироқ рақиб дарвозабонининг ишончли ҳаракатлари ҳисобни очишни анча кечиктирган.
“Биз ўйинни юқори даражада бошладик, ҳар бир чизиқда устунликка эга бўлдик.