Самарқандда ёшлар учун креатив ва интеллектуал марказ очилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Ёшлар креатив шаҳарчаси ва жамоат боғи билан танишишдан бошлади.
Ташриф доирасида давлат раҳбари ҳудуддаги вилоят шахмат федерацияси фаолияти, ёш шахматчилар учун яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишди. Бу масканда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш, турнирлар ўтказиш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратилган.
Учрашувда Олимпиада чемпиони Жаҳонгир Ваҳидов ҳам иштирок этди.