Ҳусанов дунё аренасида ўзбекистонлик юлдуз сифатида намоён бўлмоқда
Мексиканинг йирик спорт медиа платформаси – balonypie.com портали 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг машҳур футболчиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятига оид таҳлилий мақола чоп этди. Экспертлар таъкидлашича, Ҳусанов қисқа вақт ичида катта ютуқларга эришиб, жаҳон футболида ном қозонишда давом этмоқда.
Абдуқодирнинг профессионал фаолияти 2022 йилда Ўзбекистондан ташқарида бошланиб, у Белоруснинг “Энергетик-БГУ” клубига ўтди. Бироқ унинг ҳақиқий...