ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва чоракфиналга чиқди
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида Лондонда “Челси” ва “ПСЖ” ўртасидаги тўқнашув катта қизиқиш билан кузатилди. Илк дақиқаларданоқ устунликни қўлга олган парижликлар рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ишончли ғалабани расмийлаштирди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Хвича Кварацхелия ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай, 14-дақиқада Барколя фарқни икки бараварга оширди. Иккинчи бўлимда ҳам “ПСЖ” устунликни сақлаб қолди ва 62-дақиқада Маюлу учинчи голни киритиб, баҳс тақдирини тўлиқ ҳал қилди.