"Арсенал" "Байер"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб чоракфиналга чиқди
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ўз майдонида Германиянинг “Байер” клубини қабул қилди. Илк учрашувда қайд этилган 1:1 ҳисобидан кейин бу ўйин ҳал қилувчи аҳамият касб этарди ва “тўпчилар” ўз мухлислари олдида ишончли ўйин намойиш этди.
Учрашув давомида мезбонлар устунликни қўлга олди ва 36-дақиқада Эзе ҳисобни очди. Биринчи бўлимдаёқ “Арсенал” рақибга босим ўтказиб, ўйинни назорат қилишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда эса жамоа устунлигини янада мустаҳкамлади ...