Ҳусанoвнинг "Реал"га қарши ўйини порталлар томонидан қандай баҳоланди?
Европа Чемпионлар лигаси 2025/2026 мавсуми 1/8 финал босқичи жавоб учрашуви Манчестерда бўлиб ўтди. “Манчестер Сити” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги баҳсда Альваро Арбелоа раҳбарлигидаги мадридликлар 2:1 ҳисоби билан устунликни қўлга киритди.
Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бу ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг фаолияти мухлислар ва мутахассислар эътиборидан четда қолмади.
Статистик порталлар Ҳусановнинг ҳаракатларини турлича баҳолади.