"Барселона" мухлислари Мессининг қайтиши бўйича қандай фикр билдирди?
Испаниянинг машҳур телеканали TV3 Лионел Мессининг "Барселона"га эҳтимолий қайтиши ҳақида клуб мухлислари ва вакилларига савол билан мурожаат қилди. Бу масала клубда бўлиб ўтган президентлик сайлови кампанияси даврида ҳам кенг муҳокама қилинди.
Маълумки, 15 март куни ўтказилган сайловларда клубни яна Жоан Лапорта бошқариши маълум бўлди. Сайлов жараёнида номзодлар ва уларнинг дастурлари муҳокама қилингани баробарида, мухлислардан клуб тарихида алоҳида ўрин тутадиган Месси ҳақида ҳам фикр сўралди.