Арбелоа "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?
“Реал” клуби бош мураббийи Арбелоа Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мадридликлар дастлабки баҳсда "Манчестер Сити"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, Арбелоа футболчиларини хотиржамликка берилишга йўл қўймасликка чақирмоқда.
Мураббийнинг таъкидлашича, йирик ҳисоб устунлиги жамоани орқага қўйиб, диққатни сусайтириши мумкин. У футболчилардан майдонда фақат ғалаба учун ҳаракат қилишни, ўтган ўйиндагидан ҳам юқори фидойиликни намойиш этишни талаб қилмоқда.