Пеп Гвардиола Нидерландия термаси бош мураббийлигига асосий номзод
Европа футболида яна бир қизиқарли янгилик пайдо бўлди. «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Нидерландия миллий жамоасининг келажакдаги бош мураббийи сифатида кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълумотларга кўра, Нидерландия Қироллик футбол ассоциацияси (KNVB) терма жамоанинг янги устози масаласини муҳокама қилиш мақсадида бир нечта музокаралар ўтказган. Испаниянинг El Nacional нашри тарқатган маълумотларга қараганда, ушбу жараён бир неча босқичда амалга оширилган...