Ўзбек велоспортчилари “Tour of Antalya”да ёрқин натижа қайд этишди
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари сўнгги пайтларда халқаро мусобақаларда ўз иқтидорини намоён этиб келмоқда. Жумладан, улар Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган “Tour of Antalya” кўпкунлик мусобақасида ҳам нуфузли натижалар билан муваффақият қўлга киритишди.
Мусобақанинг сўнгги куни 142,5 км масофага амалга оширилди ва бу охирги босқич ҳам терма жамоамиз учун омадли ўтди. Йўлда шиддатли рақобат олиб борилган, лекин юртимиз спортчилари ўз ҳаракатларини аъло даражада намоён этишди.