«Лацио» минимал ғалаба билан «Милан»ни ортда қолдирди
Италия А Сериясининг 29-турида Рим шаҳрида жойлашган машҳур «Лацио» клуби ўз майдонида Италия гранди — «Милан»ни қабул қилди. «Олимпико» стадионида кечган учрашув мухлислар учун кескин курашларга бой бўлиб, майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашув давомида жамоалар ўзаро ҳужумлар билан ўйинни жонлантиришга ҳаракат қилди. Бироқ биринчи бўлимнинг ўрталариданоқ римликлар устунликни қўлга киритди. 26-дақиқада даниялық ҳужумчи Густав Исаксен аниқ зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.