"Futures Cup" турнири. Ёш боксчиларимиз биринчи ўринни қўлга киритишди
8–15 март кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳри ёш спортчилар ўртасида халқаро “Futures Cup” турнирига мезбонлик қилди. Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ажойиб натижалар кўрсатиб, 4 та олтин, 5 кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Бу эса уларга мусобақа якунида “энг яхши жамоа” мақомига эришиш имконини тақдим қилди.
Жамоа аъзолари оғир беллашувларда ўз маҳорат ва истеъдодини намойиш этиб, ҳар бир баҳсда фаол ҳаракат қилишди. Олтин медални қўлга...