Арбелоа “Реал”нинг муҳим ғалабаси ва келажак режалари ҳақида гапирди
Ла Лига 28-туридан сўнг, “Реал” бош мураббийи Алваро Арбелоа 4:1 ҳисобидаги "Элче"га қарши ғалабадан сўнг ўз фикрларини баён қилди. У футболчиларнинг меҳнати ва майдондаги интилишини юқори баҳолади: “Бундай натижа қийин рақибга қарши эришилгани ҳақиқатан ҳам таҳсинга лойиқ. Футболчилар жуда кўп меҳнат қилишди. Уларнинг олган натижалари учун миннатдорман ва бугунги муҳим ғалабадан хурсандман”, — деди мураббий.
Арбелоа академия тарбияланувчилари майдонга тушганини ҳам алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра...