«Ман Сити» таркиби эълон қилинди: Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!
Англия Премьер-лигасининг 30-тури доирасидаги марказий тўқнашувлардан бири — «Вест Хэм» ва «Манчестер Сити» баҳси бошланиш арафасида. Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари учун энг қувонарлиси, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор Пеп Гвардиоланинг юксак ишончини қозонган ҳолда учрашувни дастлабки дақиқалардан бошлайди.
Zamin.uz ушбу ҳаяжонли баҳс олдидан жамоаларнинг танлаган таркиблари ва тактик юришларини таҳлил қилади.
Лондон сафарида Пеп Гвардиола ҳимоя чизиғини шакллантиришда яна бир бор ҳамюртимизга суянди.