“Ливерпул” “Реал”нинг икки футболчисини сотиб олишни режаламоқда
Европа футболида трансфер мавзуси яна қизғин муҳокамага айланмоқда. Англиянинг машҳур клубларидан бири — “Ливерпул” келаси мавсум олдидан таркибни янада кучайтиришни режалаштирмоқда. Манбаларга кўра, мерсисайдликлар Испания гранди — «Реал» сафида тўп сураётган икки нафар футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
TEAMtalk нашри тарқатган маълумотларга кўра, “Ливерпул” раҳбарияти ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида франциялик иқтидорли футболчи Эдуарду Камавингани ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.