Арбелоа: «Реал»нинг «Сити» устидан ғалабасига аввалдан ишонгандим
Европа футболидаги энг нуфузли клублардан бири саналган "Real Madrid" Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Англия гранди — "Manchester City" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба нафақат мухлислар, балки мутахассислар орасида ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Учрашувдан кейин “қироллик клуби” бош мураббийи Alvaro Arbeloa жамоаси бундай натижага эришишига аввалдан ишонганини очиқ айтди. Унинг таъкидлашича, рақибнинг кучли таркибига қарамай, “Реал” ҳар доим катта ўйинларда ўз сўзини айта олади.