Усмон Дембеле "Манчестер Сити"га ўтиши мумкинлиги айтилмоқда
"ПСЖ" ҳужумчиси Усмон Дембеле яқин келажакда Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Сўнгги хабарларга кўра, унинг вакили Англияга эҳтимолий трансфер вариантларини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар беради.
"Диарио Спорт" нашрининг хабар беришича, 28 ёшли франциялик футболчининг агенти Мусса Сиссоко яқинда "Манчестер Сити" спорт директори билан учрашув ўтказган. Хабарларга кўра, томонлар Дембеленинг амалдаги Англия чемпионлари сафига қўшилиш имкониятини муҳокама қилишган.