Ҳусанов гол уришига йўл қўймаган Винисиусни Арбелоа ҳимоя қилди
УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг биринчи учрашувида “Реал” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мадридда бўлиб ўтган ушбу баҳс нафақат йирик ҳисоб, балки майдондаги айрим қизиқарли тактик қарорлар билан ҳам мухлислар эътиборини тортди.
Учрашувдан кейин “қаймоқранглилар” бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоа вингери Винисиус Жуниорнинг пенальтидан гол уролмаган вазиятига муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи иккинчи бўлимда 11 метрлик белгидан имкониятга эга бўлган...