Гвардиола тушунтирди: Ҳусанов Винисиусга қарши махсус танлов бўлди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Реал”га қарши ўйин арафасида старт таркибда қилинган ўзгаришлар нега айнан шундай бўлганини изоҳлаб берди. Испаниялик мутахассиснинг фикрича, бу қарорлар “тўсатдан қилиб қўйилган ротация” эмас, балки рақибнинг кучли томонларини ҳисобга олган ҳолда тузилган аниқ режа эди.
Гвардиола аввало Нико О’Райли масаласига тўхталди. У журналистларга риторик савол билан мурожаат қилди: О’Райли бу мавсумда неча марта чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган?