Ҳусанов асосийда: "Манчестер Сити" Бернабеуда кучли таркиб билан...
Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида “Манчестер Сити” сафарда Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши майдонга тушади. “Сантяго Бернабеу”даги баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади ва аллақачон меҳмонларнинг асосий таркиби эълон қилинди.
Мухлисларимиз учун энг қувонарли янгилик — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бугунги катта ўйинни асосий таркибда бошлайди. Бу нафақат Ҳусановнинг “Сити”даги ишончи ошиб бораётганини, балки энг юқори босқичларда ҳам унга таяниш мумкинлигини кўрсатади.