Эрон мундиалдан чиқса унинг ўрнини қайси терма жамоа эгаллаши мумкин?
Таниқли футбол мутахассиси ва функционери Алишер Никимбаев Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашишдан воз кечса, бўшаб қолиши мумкин бўлган йўлланма тақдири ҳақидаги саволларга изоҳ берди. Унинг фикрича, ҳозирча вазият атрофида кўп гап бор, аммо асосийси — расмий қарор йўқ, қолгани эса тахмин ва сценарийлар.
Расмий баёнот йўқ, ҳозирча ҳаммаси тахмин
Никимбаев аввало бир нуқтани очиқ айтди: Эрон футбол федерацияси томонидан “ЖЧда иштирок этмаймиз” мазмунидаги расмий тасдиқ ҳали берилмаган.