Тимур Кападзе ишора қилди: Эрондан қайтганлар "Навбаҳор"га ўтадими?
Эрондаги нотинчлик ва хавфсизлик билан боғлиқ вазият ортидан маҳаллий чемпионат ноаниқ муддатга тўхтаб қолди. Шу фонга кўра, Эрон клубларида тўп тепаётган ўзбекистонлик легионерлар — Одил Ҳамробеков, Игорь Сергеев, Рустам Ашурматов ва Остон Ўрунов айни пайтда Ўзбекистонга қайтиб келишди. Мухлислар эса табиий саволни беряпти: энди уларнинг келажаги қайси томонга бурилади?
Мана шу мавзуда “Навбаҳор” бош мураббийи Тимур Кападзе ҳам фикр билдирди. У “Пахтакор”га қарши ўйиндан кейинги матбуот...