"Рома" пушаймон: Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшеҳир"да порлаб кетди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов жорий мавсум олдидан “Рома”ни тарк этиб, Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” жамоасига кўчиб ўтганидан кейин ҳақиқий маънода очилиб кетди. Илгари ҳам меҳнатсеварлиги ва майдондаги курашчанлиги билан ажралиб турарди, аммо Истанбулда у фақат “ишчи ҳужумчи” эмас, натижа берувчи гол машинасига айланди.
Қизиғи шундаки, Элдор ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Клаудио Раньери қўл остида анча юқори даражада ўтказганига қарамай, римликлар уни қўлдан чиқарди.