Илия Топурия Ислом Махачевни қочқинликда айблади
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия яқинлашиб келаётган жанглар ва рақиблари ҳақида кескин фикрлар билдирди. Унинг сўзларига кўра, дастлаб "Оқ Уй"да ўтказиладиган турнирда Ислом Махачев билан тўқнашиши режалаштирилган эди. Бироқ, чемпионнинг таъкидлашича, Махачев жароҳатини баҳона қилиб, жангдан бош тортган.
Топурия бу вазиятдан норозилигини яширмади ва рақибини очиқчасига айблади. Унинг сўзларига кўра, жанг ташкилотчилари дастлаб Махачев номини таклиф қилганда, у иккиланмасдан рози бўлган.