Килиан Мбаппе жароҳатига қарамай АҚШга бориши мумкин
Мадриднинг "Real" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе айни дамда тиззасидаги жароҳатни даволаш билан банд. Шунга қарамай, футболчи март ойида АҚШда ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларида Франция терма жамоаси таркибида бўлиши кутилмоқда. AS нашрининг хабар беришича, Мбаппе 26 март куни Бразилия ва 29 март куни Колумбияга қарши кечадиган баҳслар учун қайдномага киритилган.
Мутахассисларнинг фикрича, футболчининг океан ортига сафари кўпроқ тижорий мақсадлар ва ҳомийлар олдидаги мажбуриятлар билан боғлиқ.