Шомуродов Моуриньони об-ҳавога ўхшатди ва рақобатчиси ҳақида гапирди
Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов Kun.uz YouTube каналига берган катта интервьюсида “Рома”даги даврига яна қайтди. Бу сафар у нафақат Италиядаги ўйинлар, балки ўша пайтда унга мураббийлик қилган Жозе Моуриньо билан муносабатлар ҳамда Тэмми Абрахам билан рақобат ҳақида ҳам очиқ гапирди.
Моуриньо билан муносабат қандай бўлган?
Элдорнинг сўзларига қараганда, Моуриньо билан алоқалар “ўта ёмон” бўлмаган. Улар оддий мулоқот қилиб турган, бироқ португал мураббийнинг...