Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳслари бугун бошланади
Европа Чемпионлар лигасида плей-оффнинг энг қизиқ паллалари старт оляпти. Бугун 1/8 финал босқичи доирасида илк учрашувлар ўтказилади ва мухлисларни бир кечанинг ўзида тўртта салмоқли тўқнашув кутиб турибди. Бу босқичда энди “хато қилиш мумкин” деган гап йўқ: ҳар бир дақиқа, ҳар бир эпизод кейинги тақдирни ҳал қилиши мумкин.
Кечанинг дастлабки марказий ўйини — “Галатасарай” ва “Ливерпуль” ўртасида бўлади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 22:45 да старт олади. Истанбулдаги атмосфера ҳамиша қаттиқ босим беради...