Ўзбекистонлик ёш боксчилар Бангкокдаги турнирни муваффақиятли бошлашди
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ёшлар ўртасида ташкил этилган нуфузли "Futures Cup" халқаро бокс турнири ўз ишини бошлади. Мазкур мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган икки терма жамоамиз аъзолари илк куниёқ ўзларининг юқори салоҳиятини намойиш этишди. Мусобақанинг очилиш кунида рингга кўтарилган тўрт нафар вакилимиз ҳам рақиблари устидан ишончли ғалабаларни қўлга киритиб, кейинги босқич йўлланмасига эга бўлишди.
Мусобақанинг дастлабки баҳсларида қизлар ўртасидаги -54 кг вазн тоифасида...