Милан дербисида «Милан» «Интер» устидан ғалаба қозонди
Италия А Сериясининг навбатдаги турида футбол оламининг энг шиддатли тўқнашувларидан бири бўлган Милан дербиси бўлиб ўтди. Унда "Милан" клуби ўзининг азалий рақиби "Интер"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мухлисларини хушнуд қилди. Учрашувдаги ягона ва ҳал қилувчи гол 35 дақиқада Первис Эступиньян томонидан киритилди ва бу гол "россонерилар"га жуда қимматли уч очкони тақдим этди.
Ўйин статистикаси шуни кўрсатадики, "Интер" тўп назорати ва узатмалар сони бўйича яққол устунлик қилган бўлса ҳам...