Оқ Уйда бўлиб ўтадиган UFC турнири карди расман эълон қилинди
Хабарингиз бор, 14 июнь куни Оқ Уйда UFC тарихидаги энг катта ва энг рамзий турнирлардан бири бўлиб ўтиши кутилмоқда. Энди эса бу кечанинг қай даражада “портлаш” бўлиши аниқлашди: промоушен раҳбари Дана Уайт расман кардни эълон қилди.
Энг катта диққат, табиийки, асосий жангларга қаратилган. Чунки афишада ҳам куч, ҳам ном, ҳам интрига бор: ҳар бир жуфтликда алоҳида драма, алоҳида характер, алоҳида “ўт” туради. Бу турнир — оддий кеча эмас, Оқ Уй майдонида бўладигани учун ҳам UFC уни максимал даражада шов-шувли...