Ҳусанов "Ньюкасл" билан ўйинда экспертларни лол қилди: энг юқори балл
Англия кубогининг 1/8 финалида “Манчестер Сити” “Ньюкасл Юнайтед” майдонига меҳмон бўлиб борди ва сафардан 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан қайтди. Ўйин драматик бошланди: 18-дақиқада мезбонлар вакили Харви Барнс ҳисобни очди. Бироқ танаффусгача “шаҳарликлар” мувозанатни тиклашга улгурди — Савионинг голи “Сити”ни ўйинга қайтариб қўйди.
Иккинчи бўлимда эса саҳнага Умар Мармуш чиқди. Мисрлик ҳужумчи икки бор дарвозани ишғол қилиб, жамоасини кейинги босқич — чоракфиналга олиб чиқди. Ҳисоб 1:3 бўлиб...