Англия Кубоги: «Челси» «Рексем» устидан иродали ғалаба қозонди
Англия Кубогининг 5-босқичида «Челси» жамоаси «Рексем» меҳмони бўлиб, мухлисларга ҳақиқий футбол шоусини тақдим этди. Муросасиз кечган баҳс 4:2 ҳисобидаги меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйин давомида мезбонлар муносиб қаршилик кўрсатган бўлса-да, лондонликлар ўз тажрибаси эвазига кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида С. Смит ҳисобни очиб, «Рексем»ни олдинга олиб чиқди. Бироқ 40-дақиқада юз берган автогол мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда томонлар яна бир бор гол алмашишди.