Истанбул Башакшехир «Гўзтепе» устидан ғалаба қозонди
Туркия Суперлигасининг навбатдаги турида "Истанбул Башакшехир" ўз майдонида "Ғозтепе" клубини қабул қилди. Муросасиз кечган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучиб, муҳим уч очкони қўлга киритишди. Учрашувнинг 13 дақиқасида О. А. Шахинер ҳисобни очган бўлса, 39 дақиқада А. Антунес мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимнинг 69 дақиқасида И. Брнич томонидан киритилган гол "Истанбул Башакшехир"га ғалаба келтирди.
Статистик кўрсаткичлар ўйиннинг қизиқарли кечганидан далолат беради. "Ғозтепе" футболчилари ҳужумкор ўйин намойиш этиб...