Бундеслига. «Бавария» «Боруссия М»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Германия Бундеслигасининг 25-турида пешқадам «Бавария» ўз майдонида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сига қарши том маънода куч намойиш қилди. «Алянц Арена»даги баҳс 4:1 ҳисобида мюнхенликларнинг йирик ғалабаси билан якунланди ва жамоа чемпионлик пойгасида яна бир қадам олдинга ташлади.
Учрашув олдидан асосий интрига — мезбонларнинг тўпурари Ҳарри Кейн жароҳат сабаб майдонга тушмагани эди. Бу янгилик мухлисларни бироз хавотирга солган бўлса-да, майдондаги воқеалар «Бавария» ҳужумда Кейнсиз ҳам ечим топа олишини кўрсатди.