Илёс Зейтуллаев мағлубиятни тан олди ва ўз хулосаларини билдирди
“Бунёдкор” бош мураббийи Илёс Зейтуллаев “Динамо”га қарши мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида қатнашиб, ўйин, хатолар ва жамоа ҳолати ҳақида очиқ фикр билдирди. У аввало самарқандликларни ғалаба билан табриклади ва шу билан бирга ўз жамоасига ҳам раҳмат айтишни лозим топди.
Зейтуллаевнинг таъкидлашича, учрашув томошабинбоп ўтган. Ҳатто у ўзини мухлис ўрнига қўйиб, агар стадионда оддий ишқибоз сифатида ўтирганида ҳам ўйиндан қониқиб қайтардим, дея ишора қилди. У буни чемпионат даражаси ўсиб бораётганининг белгиси сифатида баҳолади...