Вадим Абрамов “Бунёдкор” устидан ғалабани "валидол ўйин" деб баҳолади
Суперлиганинг 2-тури доирасида “Бунёдкор” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган “Динамо” сафардан уч очко олиб қайтди. Учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашиб, ўйиннинг икки хил тайми, алмаштиришлар, реализация муаммоси ва жамоадаги маош масаласи ҳақида очиқ гапирди.
“Биринчи бўлимда иш битиши ҳам мумкин эди”
Абрамовнинг айтишича, “Динамо” учрашувни жуда яхши бошлаган. Омад ҳам ёрдам бериб, биринчи таймнинг ўзида икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилишган.