U18 хоккей жамоамиз жаҳон чемпионатида навбатдаги ғалабасини нишонлади
Хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U18) жаҳон чемпионатида ўзининг навбатдаги муваффақиятли ўйинини ўтказди. III дивизион “А” гуруҳида баҳс олиб бораётган вакилларимиз бу гал Болгария терма жамоасига қарши муз устига чиқди. Кескин ва муросасиз кечган баҳсда йигитларимиз 5:3 ҳисобида рақибдан устун келишга муваффақ бўлди.
Учрашув давомида болгариялик хоккейчилар ҳам муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди ва ўйинда интрига охиригача сақланиб қолди. Шунга қарамай, ўзбекистонлик...