Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди
Котрина Кулбите бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё Кубоги доирасидаги иккинчи тур учрашувини ўтказди. Афсуски, вакилларимиз ушбу баҳсда Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашув давомида рақибларимиздан Шао Зикин бир бор, Ли Кинтон эса икки бор дарвозамизни ишғол қилиб, дубл қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз мусобақанинг биринчи турида КХДР вакилларига ҳам 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Шунга қарамай, қизларимизда...