Атлетико Мадрид Хулиан Алваресни сотиш ниятида эмас
Мадриднинг "Атлетико" клуби президенти Энрике Сересо жамоа ҳужумчиси Хулиан Алвареснинг келажаги борасидаги миш-мишларга чек қўйди. Сўнгги вақтларда аргентиналик футболчига "Арсенал" ва "Барселона" клублари томонидан қизиқиш ортиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, Мадрид клуби раҳбарияти ўз юлдузини қўйиб юбориш ниятида эмас. Бу ҳақда goal.com хабар беради.
Сересонинг таъкидлашича, Алварес клубнинг узоқ муддатли лойиҳасидаги энг муҳим ўйинчилардан бири ҳисобланади. "У бизнинг футболчимиз ва амалдаги шартномаси бор.