"Бухоро"дан сенсация! Тошкентда «Навбаҳор»ни мағлубиятга учратди
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган қизиқарли баҳслардан бирида «Навбаҳор» Тошкентда «Бухоро» жамоасини қабул қилди. Учрашув курашларга бой, таранг ва эҳтиёткор руҳда ўтди. Майдонда ҳар икки жамоа ҳам очко учун қаттиқ беллашган бўлса-да, якунда омад ва аниқлик меҳмонлар томонида бўлди.
Баҳс 1:0 ҳисобида Александр Хомяков бошқараётган жамоанинг ғалабаси билан якунланди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 73-дақиқада урилиб, унга Велко Филипович муаллифлик қилди. Айнан шу зарба «Бухоро»га...